АҚШ Green Card лотереяси учун ҳужжат қабул қилиш бошланди 1 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 дан бошлаб АҚШ Давлат департаменти 2016 йилги Diversity Visa (Green Card) учун ариза қабул қилиш жараëнини бошлади. АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳаққини берувчи бу лотереяда қатнашувчилар 3 ноябрь тунги 12:00 га қадар бепул ҳужжат топширишлари мумкин. Green Card учун ҳужжат топширмоқчи бўлганлар АҚШ Давлат департаментининг usvisas.state.gov сайтига кириб¸ “Diversity Visa” деган ëзувни босишлари ва бу сайтда дунëнинг аксар тилларида ëзилган кўрсатмага мувофиқ ҳужжат топширишлари керак бўлади. Лотереяда ютганлар бу ҳақдаги тасдиқномани расман 2015 йилнинг май ойида олади¸ ҳужжатларни расмийлаштириш эса¸ 2016 йилги молия йилидан – 2015 йилнинг 1 октябридан бошланади. АҚШ Давлат департаменти¸ хусусан¸ АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқароларни Green Card билан боғлиқ турли фирибгарлик схемаларидан узоқ туриш¸ хусусан¸ ўртакаш шир
...
Читать дальше »