Дизайнер Shan Lin орадаги масофадан қатъи назар одамлар орасида ҳақиқий жонли мулоқотни ҳосил қилиш учун ғаройиб inTouch видеофонини яратди. Ушбу гаджет ўзида замонавий алоқа воситаларининг барча афзалликларини бирлаштирган: телефон, видео-чат, ижтимоий тармоқлар. Кубнинг тўртта томони ўз "вазифа"сига эга. Уларнинг бирида дисплей ва камера жойлашган, иккинчисида фойдаланувчининг эмоциялари, учинчисида унинг мақоми акс этади, тўртинчи томони эса вақт, об-ҳаво ва ҳоказоларни кўрсатиб турувчи ахборот таблоси сифатида хизмат қилади.